Бугун Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғади

"Ўзгидромет” бугун, 12 октябрь куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

ТОШКЕНТ ШАҲРИ
Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 10-12° бўлади.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ бўлади, баъзи жойларда 1-3° совуққача бўлиши мумкин, кундузи 10-15° бўлади.

БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Навоий вилоятида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 10-15° бўлади.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 10-15° бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида 22-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 14-19° бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 10-15° бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒ ОЛДИ ВА ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИДА
Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, тоғларда баъзи жойларда қорга айланади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring