Исроилнинг Ғазога уюштирган ҳужумларида 24 минг нафардан ортиқ фаластинлик аёллар ва болалар ҳалок бўлди

Исроил армияси сўнгги 6 ойда Ғазо ва Ғарбий Соҳилда содир этган ҳарбий ҳаракатларда 24 минг нафардан ортиқ аёллар ва болалар ҳалок бўлди. Бу ҳақда Anadolu нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, Исроил армияси 2023 йил 7 октябрдан бери Ғазо секторида 2922 та ҳужум содир этган. Фуқароларга оммавий ўқ узиш ҳолатлари содир этилган.

Жами 14500 нафар бола ва 9560 нафар аёл ҳалок бўлган, 7000 киши вайроналар остида қолган ёки бедарак йўқолган. 75 577 киши жароҳатлангани маълум қилинган.

Реклама на Unews

Ғазода Исроил ҳужумларига дучор бўлганларнинг 73 фоизини аёллар ва болалар ташкил этган. 17 минг бола ота-онасидан ажралгани айтилган.

Ҳудудда очарчиликдан вафот этиш одатий ҳолга айланган. 3 кунда 30 нафар бола тўйиб овқатланмасликдан вафот этган.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, Ғазода қирғин бошлангандан бери 484 нафар маҳаллий тиббиёт ходими, 140 нафар журналист ва 65 нафар фуқаро муҳофазаси ходими ҳалок бўлган. Оғир аҳволдаги ва хорижда даволанишга муҳтож бўлган аҳоли сони 11 000 нафарни ташкил этади. Саратон касаллигига чалинган яна 10 000 фуқаро соғлиқни сақлаш тизимидаги камчиликлар сабабли ўлим хавфи остида.

Реклама на Unews

Ғазо секторида шу пайтга қадар 70 мингга яқин бино бутунлай вайрон бўлган. 290 минг объект зарар кўрган ва яшаш учун яроқсиз ҳолга келган.

Исроил армияси Ғазодаги 297 та масжидга зарар етказган. Улардан 229 таси бутунлай вайрон бўлган. 3 та черков вайронага айланган.

Шунингдек, Ғазодаги 159 та соғлиқни сақлаш муассасаси нишонга олинган. 53 та соғлиқни сақлаш маркази ва 32 та касалхона фаолиятини тўхтатган. 126 та тез ёрдам машинаси яроқсиз ҳолга келтирилган.

Халқаро ҳамжамиятнинг чақириқларига қарамай, Исроил қирғинни давом эттирмоқда.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring