Сурхондарёда Агробанк бошлиғи автоҳалокатга учради

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида Агробанк бошлиғи банкка олинган янги Onix автомобилини маст ҳолда бошқариб, "авария"га учрагани тўғрисида хабар тарқалди. Ҳолат бўйича расмий маълумот берилди.

Маълум бўлишича, банкнинг Олтинсой филиали бошқарувчиси, 1989 йилда туғилган А.Я. филиалга тегишли бўлган давлат рақами белгиси 75 747 ZAA оқ рангли Chevrolet Onix автомобилини 18 апрел куни кеч соат 23:00 лар атрофида бошқариб кетаётганида йўл-транспорт ҳодисасига учраган. 

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг сўровномасига асосан Олтинсой туман тиббиёт бирлашмаси врачи, нарколог томонидан наркологик экспертиза ўтказилиб, 18 апрельдаги «Мастлик ҳолатини аниқлаш бўйича тиббий текширувдан ўтказганлик тўғрисида»ги хулосасида мастлик ҳолати аниқланмагани қайд этилган.

Реклама на Unews

 

Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан ЙҲХХ ва ички ишлар тергов органи томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring