Тошкентни ларзага солган зилзилага 58 йил тўлди (фоторепортаж)

Табиий офатлар, шу жумладан, вулқон отилиши, сув тошқинлари, ёнғин, об-ҳавонинг кескин ўзгариши, юқумли инфекцияларнинг пайдо бўлиши оқибатида инсоният моддий-маънавий зарар кўрмоқда. Аммо шундай бир офат борки, у нафақат инсониятга, балки набототу жонзотларга ҳам катта йўқотишларни олиб келади у офат – зилзиладир.

1966 йил, Тошкент зилзиласи – 8 балл

Реклама на Unews

1966 йил 26 апрелда 8 балли зилзила манзили бўлган Тошкент катта йўқотишларни бошдан кечирган. Силкинишлар бир неча кунгача вақти-вақти билан такрорланиб турган.

Реклама на Unews

Бунинг оқибатида 78 минг оила бошпанасиз қолган, 2 миллион квадрат метр ердаги турар-жойлар, 7600 ўринли мактаблар, 2400 ўринли боғчалар ишдан чиққан, 690 савдо ва 84 турли корхона идоралари зиён кўрган.

Асосий зилзиладан кейин 1966-1968 йиллар оралиғида бир қанча ер силкинишлари давом этади. Марказий сейсмик станция биринчи кучли зарбадан сўнг силкинишларнинг 2500 дан ортиқ такрорланганини қайд қилган.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring