Байрамда кетма-кет 3 кун дам олиш куни бўлиши мумкин

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўзининг телеграм-каналида Рамазон ҳайити арафасида ўзбекистонликлар неча кун дам олиши ҳақида ёзди. Таъкидланишича, Рамазон ҳайитининг биринчи куни ҳозирча аниқ эмас. Шариат қоидалари бўйича Ҳайит куни янги ой кўринишига қараб белгиланади. Ҳозирги режага кўра, Рамазон Ҳайитида кетма-кет 3 кун дам олиш куни бўлиши кутилмоқда.

Булар:

  • 10 апрель, чоршанба — Рамазон ҳайити куни;
  • 11 апрель, пайшанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
  • 12 апрель, жума — 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни, 5 кунликларга 13 апрель, шанбадан кўчирилган дам олиш куни;
  • 13 апрель, шанба — барча учун иш куни;
  • 14 апрель, якшанба — барча учун дам олиш куни.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring