Самарқандда нотурар жой биносида ёнғин чиқди (видео)

Самарқанд вилояти Булунғур туманида ёнғин содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. 

Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ФВБ Матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 24 апрель куни тунги соат тахминан 2:23 атрофида Самарқанд вилояти Булунғур тумани "Улуғбек" МФЙ Увайсий кўчасида жойлашган фуқаро Ў.А.га тегишли вақтинча фойдаланилмаётган нотурар бинода ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида туман ФВБ га хабар берилган.

Реклама на Unews

Шунга кўра, 2 та ёнғин қутқарув экипажи жалб қилиниб, воқеа  жойига соат 02:42 етиб бориб, соат 03:56 да ёнғин бартараф этилган.

Ёнғин натижасида бинонинг 50 кв.м майдонида ички қисми ва бино олдида бўлган Damas автомашинаси ёниб зарарланган ва тахминан 50 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган. Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Реклама на Unews

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring