Темирйўл кесишмасини таъмирлаш учун Тошкентдаги ҳалқа йўлининг бир қисми тунги вақтда ёпилади

28 март соат 21:00 дан 29 март соат 06:00 га қадар Тошкент шаҳридаги Темур Малик кўчасида Университет кўчаси билан кесишган қисмидан Мирзо Улуғбек кўчаси билан кесишган қисмигача автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар қилди.

Бу Салар-Хожикент темирйўл бекатлари оралиғидаги темир йўл кесишмасининг йўл изида юзага келган носозликни бартараф этиш ишлари доирасида амалга оширилади.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring