Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 6,2 % га ошган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 15,8 млрд АҚШ долларига етган.  

Ташқи савдо айланмаси ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 927,9 млн АҚШ долларига ёки 6,2 % га ошган.

Тошкент шаҳри Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси таркибида энг юқори 38,5 %  улушни эгаллаган. 3 ойда қарийб 6,1 млрд АҚШ долларига етган.

Реклама на Unews

Ушбу давр мобайнида Республика ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар қуйидагилардан иборат(АҚШ долларида):  

  •  Хитой – 3 млрд
  •  Россия – 2,8 млрд
  •  Қозоғистон – 937,7 млн
  • Туркия – 656,3 млн
  • Корея – 544,1 млн
  • Франция – 337,1 млн
  • Германия – 268,1 млн
  • Туркманистон – 235,2 млн
  • Афғонистон – 224,8 млн
  • Ҳиндистон – 213 млн

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring