Деновда бедарак йўқолган эркакнинг жасади топилди

Сурхондарёда бедарак йўқолган эркакнинг жасади топилди. Бош прокуратура матбуот хизмати “darakchi.uz”га ҳолат бўйича маълумотларни тақдим этди.

Маълум қилинишича, 26 апрель куни Денов тумани "Нурли Манзил" махалласида жойлашган яшаш уйнинг (гумонланувчига тегишли) оғилхонаси ичида кўмилган ҳолда бедарак йўқолган 1986 йилда туғилган эркакнинг жасади қотиллик аломатлари билан топилган.

Жиноятни фош этиш максадида прокуратура ҳамда ички ишлар органларининг малакали ва тажрибали ходимларидан иборат тузилган тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўрилган зарур чоралари натижасида гумонланаётган шахс қўлга олинди.

Реклама на Unews

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “ж,и” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаркатлари олиб борилиб, содир этилган ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring