Тошкент вилоятида 3 млн рублни шарбат қутисига яшириб олиб чиқиб кетаётган шахс ушланди

Тошкент вилояти "Фарход" чегара божхона постида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда нақд хорижий валютани яширинча олиб чиқилиши тўхтатиб қолинган. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

 

Аниқланишича, қўшни давлатга ўтиш учун "Фарход" чегара божхона постига кириб келган фуқаронинг сумкаси текширилганида, шарбат қутисига яширилган, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 3 млн Россия рубли борлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Реклама на Unews

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring