Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи билан 2023-2024 ўқув йилида хорижий давлатлардаги олий таълим муассасалари, республикада фаолият юритаётган нодавлат ва хорижий (филиаллар) олий таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди.

Ушбу ўтиш баллари жорий йилда ҳам тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида шакллантирилган.

Таълим соҳасида ўтиш бали 94 баллни, санъат - 80, ҳуманитар фанлар (тиллардан ташқари) - 94, тиллар - 94, ижтимоий ва хулқ-атворга мансуб фанлар - 105, журналистика ва ахборот - 105, бизнес ва бошқарув - 105, ҳуқуқ - 140, биологик ва турдош фанлар - 80, атроф-муҳит - 94, физика ва табиий фанлар - 80 ҳамда математика ва статистика - 94 баллни ташкил этади.

Реклама на Unews

Бундан ташқари, ахборот-коммуникация технологиялар соҳасида ўтиш бали 94 баллга тенг. Шунингдек, муҳандислик иши - 75, ишлаб чиқариш ва ишлов бериш соҳалари - 75, архитектура ва қурилиш - 75 баллга тенг. Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги, балиқ хўжалиги - 70, ветеринария - 60, соғлиқни сақлаш - 129, ижтимоий таъминот - 94 балл.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring