Европа ва Осиёда газ нархи яна кўтарила бошлади

Осиёда суюлтирилган газ нархи февраль ойи охиридан бери 40 фоизга ошди ва бу йилги энг юқори кўрсаткич қайд этилди. Бугунги кунда ҳар минг кубометр учун 400 долларга баҳоланмоқда. Бу ҳақда Казинформ хабар берди.

Шу муносабат билан узоқ муддатли шартномалар асосида ишламайдиган кўплаб суюлтирилган газ етказиб берувчилар Осиё бозорига устувор аҳамият бера бошладилар. Улар биринчи навбатда ЯпонияЖанубий Корея ва Хитойга маҳсулот жўнатишмоқда.

Айтиш жоизки, нархлар Яқин Шарқдаги кескин вазият ва бунинг натижасида юзага келган логистика қийинчиликлари туфайли ошиб бормоқда.

Реклама на Unews

Rystad Energy таҳлилчиларига кўра, агар можаро янада кучайса ва Эрон Ҳормуз бўғозини ёпса, газ нархи ҳар минг кубометр учун 3600 доллардан ошиши мумкин.

Ҳозирча бундай сценарийнинг эҳтимоли паст.

Қайд этиш жоизки, дунёдаги барча суюлтирилган газ етказиб берувчилар савдосининг қарийб 20 фоизи ушбу бўғоз орқали ўтади.

Реклама на Unews

Россия учун газ нархининг жаҳон бозорида ошиши - қулай ҳодисадир.

Бунинг сабаби шундаки, маҳаллий газ тарифлари жаҳон нархларига боғлиқ эмас ва асосан суюлтирилган газ экспорт қилинади.

Бироқ, Осиёда нархларнинг ошиши Европани ҳавотирга солди. Айни пайтда Европада газ нархи минг куб метр учун 350 долларни ташкил этади.

Бу жорий йил февраль-март ойларига нисбатан бир ярим-икки баравар кўпдир.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳозирда бозорда суюлтирилган газ тақчиллиги йўқ, шунинг учун Европа ва Осиё ўртасида мавжуд ишлаб чиқариш ҳажми учун кураш кучайиши даргумон.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring