Германия ички ишлар вазири Украинадаги уруш туфайли фуқаролик мудофаасига кўпроқ маблағ сарфлашга чақирди

Федерал ички ишлар вазири Нэнси Фезернинг фикрича, Германия «Европадаги янги вазият ва таҳдидлар туфайли» фуқаролик мудофаа тизимини модернизация қилиши керак.

«Биз яхши огоҳлантириш тизимлари, замонавий вертолётлар ва бошқа жиҳозларга катта миқдорда қўшимча сармоя киритишимиз керак бўлади. Худди шу нарса инқироз ҳолатида муҳим инфратузилма ва таъминотни самарали ҳимоя қилишга ҳам тааллуқлидир», деди Фезер Deutschen Presse-Agentur нашрига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, Россиянинг Украинага бостириб кириши Европадаги хавфсизлик ҳолатини бутунлай ўзгартириб юборди, шунингдек, киберҳужумлар, жосуслик ва дезинформация каби гибрид таҳдидлар хавфини оширди.

Реклама на Unews

Ҳозирда Германия Ички ишлар вазирлиги Мудофаа вазирлиги билан биргаликда Германияда фуқаролик мудофааси тизимини ўзгартириш бўйича оператив режа устида ишламоқда.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring