Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазият юзасидан баёнот берди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазият кескинлашаётгани сабабли расмий баёнот билан чиқди.

 Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.  Унга кўра, Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда. Ўзбекистон томони барча тарафларни босиқликка, ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришдан тийилишга ҳамда можарони энг қисқа фурсатларда сиёсий тартибга солиш учун мумкин бўлган барча чораларни кўришга чақиради.

"Мазкур минтақадаги кескинликнинг авж олиши янада жиддий оқибатларга ва кенг кўламли ҳарбий қарама-қаршиликларга олиб келиши мумкин деб ҳисоблаймиз", – дейилади баёнотда.

Реклама на Unews

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring