Ўтган ойда ўзбекистонликлар 12,7 фоизлик инфляцияни сезишган

Марказий банк жорий йилнинг март ойи учун аҳолининг инфляцион кутилмалари ҳақидаги сўровномаси натижаларини эълон қилди.

Жами 2135 нафар респондент қатнашган сўровнома натижаларига кўра, март ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси ўтган ойга нисбатан ўзгаришсиз сақланиб қолиб, 12,7 фоизни ташкил этди.

Бунда келгусида нархларга оширувчи босим кўрсатиши мумкин бўлган асосий омиллар сифатида валюта курси ўзгариши ҳамда нархларнинг сунъий оширилишини қайд этган респондентлар улуши ошган бўлса, ёқилғи ва энергия ресурслари ва транспорт харажатлари ошишини омил сифатида белгилаган респондентлар улуши камайган.

Реклама на Unews

Аҳолининг энг юқори инфляцион кутилмалари ахборот технологиялари соҳасида қайд этилган бўлса, келгусида нархлар шаклланиши бўйича энг паст кутилмалар туризм соҳасида кузатилди.

Аҳоли инфляцион кутилмаларининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида (17,2 фоиз) кузатилган бўлса, энг паст инфляцион кутилмалар Қорақалпоғистон Республикаси (9,3 фоиз) ҳамда Жиззах вилояти (7,9 фоиз)да истиқомат қиладиган аҳоли томонидан қайд этилди.

Ҳудудларда сезилган инфляция бўйича фарқлар кенгайиб, деярли 8 фоиз бандига етган. Яъни бу фарқ охирги ойларда, жумладан, февралда 7 фоиз, январда 6,2 фоизни ташкил этган эди.

Реклама на Unews

Шунингдек, ҳисобот ойида даромадлари 7 млн сўмдан юқори бўлган аҳолининг инфляцион кутилмалари нисбатан юқори даражада шаклланган.

Ўз навбатида, даромад гуруҳлари ўртасидаги фарқлар ҳам ошмоқда. Энг юқори, 15 млн сўмдан ортиқ даромад эгалари 19,3 фоизлик инфляция сезишган бўлишса, 2-3 млн сўмлик даромад эгалари 11,6 фоизлик инфляцияни сезишган.

21 фоиздан баланд инфляция сезганлар улуши Тошкентда 31 фоизни ташкил этган бўлса, Навоийда бу кўрсаткич 4 фоизни ташкил қилган.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring