Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди

Россия қўшинлари 27 март куни махсус ҳарбий операция доирасида Украинага қарашли дронлар йиғув ва сақлаш иншоотларини йўқ қилган. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги баёнотига асосланиб, “ТАСС” манбаси хабар берди.

“Россия кучларининг тезкор-тактик самолётлари, учувчисиз учиш аппаратлари, ракета қўшинлари ва артиллерияси душман ҳарбий дронларини йиғиш ва сақлаш иншоотларини йўқ қилди ҳамда 136 та ҳудудда Украинанинг ишчи кучи ва ҳарбий техникасига зарба берди”, — дейилади Россия Мудофаа вазирлиги хабарида.

Манбада айтилишича, Россия кучлари ўтган кун давомида Купянск ҳудудида АҚШда ишлаб чиқарилган иккита гаубитса ва ҳаво радарини йўқ қилган. 20 га яқин украиналик аскар ҳалок бўлган. Америка радиолокацион стансияси вайрон қилинган.

Реклама на Unews

“Купянск йўналишида Украина армиясининг йўқотишлари 20 нафар шахсий таркиб ва учта автомашинани ташкил этди. Бундан ташқари, Россия кучлари АҚШда ишлаб чиқарилган иккита М777 ва М198 гаубитсасини, иккита Д-20 артиллерия қуролини, Гиацинт-С ўзюрар қуролини, АҚШда ишлаб чиқарилган АН/ТПҚ-50 қарши аккумуляторли радар стансияси ва иккита Анклав-Н электрон уруш стансиясини вайрон қилди”, — дейилади вазирлик хабарида.

Россия ҳарбий идоралари берган маълумотларга кўра, сўнгги суткада Донетск ҳудудида 220 нафар украин аскари ҳалок бўлган.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring