Қозоғистонлик дипломатнинг хотини мунтазам зўравонликка учраётгани ҳақида хабар берди

Қозоғистонлик дипломатнинг рафиқаси эри томонидан мунтазам зўравонликка учраётганини маълум қилди. Бу ҳақда “Немолчи” хабар берди. 

Матнда таъкидланганидек, Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихона маслаҳатчиси Сакен Мамаш ўз хотинини мунтазам калтаклаб келган ва 5 май куни хотинининг синглисига нисбатан ҳам куч ишлатган. 

«Мен Мамаш Карина Госмановна, БААдаги элчихона маслаҳатчиси Мамаш Сакеннинг рафиқасиман. Мен 10 йилдан бери зўравонликка дучор бўлаётганимни маълум қиламан. Эримнинг дипломат мақомидан маҳрум этилишини ва менга нисбатан қилган барча ҳаракатлари учун қамоққа ташланишини истайман. Мен жисмоний, жинсий, ҳиссий, иқтисодий, маиший, оилавий зўравонликка учраганман», дейилади аёл баёнотда. 

Реклама на Unews

 

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги БААдаги элчихона маслаҳатчиси Сакен Мамаш зудлик билан чақириб олинишини маълум қилди. 

«Биз бу ходимни зудлик билан Қозоғистонга чақириб оляпмиз. Кейинчалик унинг иши ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан кўриб чиқилади», дейилади хабарда.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring