Нодирбек Абдусатторов жаҳоннинг 4-рақамли шахматчисига айланди

Нодирбек Абдусатторов Прага-2024 шахмат фестивали ғолибига айланиб, live рейтингда жаҳоннинг 4-рақамли шахматчисига айланиб олди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев хабар қилди. 

Маълум бўлишича, сўнгги тур олдидан Нодирбек энг яқин таъқибчиси бўлган эронлик шахматчи Парҳам Магҳсоодлоога қарши ўйинда матонатли ғалабага эришди. Айнан шу сифат унга олдинги турнирларда бироз етишмаётган эди. Охирги 9-тур бўлишига қарамасдан турнир ғолибига айланди. Сўнгги турда қандай натижа бўлишидан қатъий назар Нодирбек чемпионликни сақлаб қолаверади.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring