Месси автоҳалокатга учрашига оз қолди

Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси Майамида йўл транспорт ҳодисасига учрашига оз қолди. Бу ҳақда “TyC Sport” хабар берди.

Манбага кўра, воқеа 14 июль куни содир бўлган. Майамидаги саёҳат давомида Мессининг машинасига полиция ҳамроҳлик қилган. Леонинг машинаси светофорнинг қизил чироғи ёнган бўлишига қарамай, ҳаракатланиб кетган. Яхшиямки, чорраҳада бошқа автомобиллар тезликни пасайтиришга улгурган. Ҳозирча машинани Месси ёки бошқа киши бошқаргани номаълум.

Маълумот учун, Месси Франциянинг ПСЖ клубидан “Интер Майами”га кўчиб ўтди. У Париж клуби сафида 75 та ўйинда 32 та гол урди ва 35 та голли узатмани амалга оширди. ПСЖга келгунга қадар Лионель “Барселона”нинг шарафини ҳимоя қилган. У Каталония клуби билан 10 марта Испания чемпионатида ва 4 марта Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

Реклама на Unews

Эслатиб ўтамиз, 16 июль куни “Интер Майами”  футболчиси сифатида таништирилди. 36 ёшли футболчи МЛС клуби билан 2025 йилги мавсум охиригача шартнома имзолади. Месси янги жамоасида 10-рақамда ҳаракат қилади.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring