Бугун Ўзбекистон Осиё кубогидаги юришини бошлайди

Бугун, 17 апрель куни Таиландда футзал бўйича Осиё кубоги баҳслари старт олади. Испаниялик машҳур мутахассис Хосе Венансио Лопес мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки турда Австралия билан куч синашади.

“B” гуруҳидан ўрин олган мазкур учрашувда Ўзбекистон вакиллари оқ либосда, кенгурулар юрти футзалчилари эса сариқ рангли либосларда ҳаракатланади. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Ироқ Саудия Арабистони билан тўқнаш келади.

Маълумот учун, Ўзбекистон-Австралия ўйини Тошкент вақти билан соат 14:00 да старт олади.

Реклама на Unews

Қайд этиш жоиз, мазкур турнирда ярим финалга қадар етиб борган тўртта жамоа шу йили Ўзбекистонда ўтказиладиган Жаҳон кубогига йўлланмани қўлга киритади. Ўзбекистон мундиал мезбони бўлгани учун қитъа биринчилигида қандай натижа қайд этишидан қатъи назар Жаҳон кубогида иштирок этади.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring