Бугун Ўзбекистоннинг баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

"Ўзгидромет" 16 апрель куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларни эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида бугун ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғади. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-12°, кундузи 19-21° бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хорзм вилоятида эса ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14°, кундузи 23-28° бўлади.

Реклама на Unews

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 20-25° бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 17-22° бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 20-25° бўлади. 

Реклама на Unews

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тнзликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 15-20° бўлади. 

Республиканинг тоғли ҳудудларида Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 7-12° бўлади.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring