15 нафар ўзбекистонлик жаримага тортилади ва Россиядан чиқариб юборилади

Туапсе шаҳрида оммавий муштлашув уюштирган 15 нафар Ўзбекистон фуқароси Россиядан чиқариб юборилади. Бу ҳақда Риа Новости хабар қилди. 

Маълум қилинишича, Россиянинг Туапсе шаҳрида оммавий муштлашув уюштирган 15 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси жаримага тортилади ва Россиядан чиқариб юборилади, деган Краснодар ўлкаси прокуратураси.

Чоршанба куни интернетда оммавий муштлашув тасвирлари пайдо бўлди. Эркаклар йўл четидаги йўлакда тўда бўлиб муштлашиб, бир кишини ерга йиқитган ва тепган.

Реклама на Unews

“2024-йил 24 апрель куни Туапсе шаҳрида содир бўлган муштлашувда қатнашган 15 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси аниқланди... Барча 15 нафар хорижий фуқароларга нисбатан Россия Федерацияси ҳудудидан мажбурий чиқариб юбориш билан маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида қарор қабул қилинди”, — дейилади хабарда.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring