Ўзбекистонда бир ярим мингга яқин аёл ҳайдовчи ўзини-ўзи банд қилган

2024 йил I чоракда давлат бюджетига 40,3 трлн сўм солиқ тушумлари таъминланди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 106 % ўсди. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Матбуот анжуманида Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев солиқ тушумларини ундиришда учраётган муаммолар ҳақида гапирди. 

“Дунёда бўлаётган геосиёсий ҳолатлар тадбиркорлик субъектлари фаолиятига салбий таъсир қўрсатиш билан бирга солиқларни ундириш осон бўлаётгани йўқ. 

Реклама на Unews

Шундай қийинчиликлар бўлишига қарамасдан тадбиркорлик субъектларига солиқ мажбуриятларини ўз вақтида бажараётган солиқ тўловчиларга миннатдорчилигимизни билдирамиз”,– деди Мубин Мирзаев.

Маълум қилинишича, қўшилган қиймат солиғи ставкаси 2019-2023 йиллардан 20 фоиздан 12 фоизга пасайтирилди ва кўпгина ҚҚС солиқ имтиёзлари бекор қилинди. Бунинг натижасида ЯИМга нисбатан 1 фоиз миқдоридаги давлат бюджетга тушиши лозим бўлган солиқлар тадбиркорлик субъектлари ва ахолига қолдирилди. 

Шунга қарамай, айрим ҚҚС тўловчи корхоналар томонидан солиқларни тўлашдан қочиш мақсадида кирим қилинаётган товарлар таннархини асоссиз ошириб кўрсатиш ёки сотилаётган товарлар нархини бозор нархидан паст нархда сотиш, номутаносиб товарлар реализациясини амалга ошириш, устав капиталини ошириш каби турли схемалар орқали солиқлардан қочиш ҳолатлари кузатилмоқда. 

Реклама на Unews

Яна бир жиҳат, бугунги кунда Солиқ мобиль иловасида бепул рўйхатдан ўтган ҳолда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар йил сайин ошиб бормоқда. Биргина такси фаолияти билан шуғулланувчи 481,4 минг нафар ҳайдовчи рўйхатда ўтиб, даромад солиғидан имтиёзга эга бўлган. Эътиборлиси шундаки уларни 1500 нафарга яқин аёл ҳайдовчилар. 

213,1 минг нафари солиқ органлари ахборот тизимлари билан тўлиқ интеграция қилинган 6 та онлайн-такси агрегаторлари орқали фаолият юритмоқда. Улар томонидан 2024 йилнинг ўтган даврида тўланган солиқлар 20,4 млрд.сўмни ташкил этган. Улар кўрсат ҳар бир ташиш хизмати учун электрон фискал чек шаклланмоқда. Фискал чек берилиши ҳисобига йил бошидан 866,3 млрд сўм шундан, январь ойида 73,8 млрд сўм, февраль ойида 159,4 млрд сўм, март ойида 414,1 млрд сўм, апрель ойида 219 млрд сўм даромадлари расмийлаштирилди. Шунингдек, интеграция қилиш бўйича яна 125 та агрегаторга амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда. 

 

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring