Тошкентда дарс қолиб, қарта ўйнаган ўқувчиларнинг ота-онаси жазоланди (видео)

Аввалроқ, ижтимоий тармоқ саҳифаларида "Мактабми бу ёки қиморхона?" сарлавҳаси остида видео тарқалганди. Тасвирларда бир неча ўқувчиларнинг дарс пайтида қарта ўйнаб ўтирганини кўриш мумкин. Мазкур ҳолатга Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ўз муносабатини билдирди.

Қайд этилишича, видео 2024 йил 23 апрель куни Юнусобод туманидаги 235-сонли мактабда тарих фани дарсида олинган. Тўрт нафар 8-“Б” синф ўқувчилари дарс жараёнига халақит қилиб, “қартабозлик” қилган.

Реклама на Unews

Ушбу ўқувчиларнинг ота-оналари мактабга чақиртирилиб, Миллий гвардия, ИИБ ходимлари, психолог ҳамда мактаб маъмурияти иштирокида профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган.

Ўқувчиларнинг ота-оналарига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан жарима қўлланган. Синф раҳбари Н.Б.га нисбатан интизомий чора кўрилган.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring