Россиядаги чегара постлари ишлаётгани, Ўзбекистон фуқаролари бирон-бир тўсиқларсиз ҳудудга кираётгани маълум бўлди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида Москва шаҳридаги барча аеропортларнинг масъул ходимлари билан боғланилиб ҳолатга аниқлик киритилганда, Москва шаҳридаги Домодедово, Внуково, Шереметево аеропортларида Ўзбекистон фуқароларининг Россия ҳудудига қўйилмаётгани ёки узоқ вақт давомида ушлаб туриш ҳолатлари кузатилмаётгани аниқланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар мигратсия агентлиги хабар берди.

Бундан ташқари автомашиналар орқали Россияга кириб келинадиган Оренбург, Самара, Саратов вилоятларидаги “Озинки”, “Маштаково”, “Сагарчин” божхона чегара постларидаги ҳолатлар ҳам ўрганилганда, ушбу чегара постлари доимий иш тартибида ишлаётгани, Ўзбекистон фуқаролари бирон-бир тўсиқларсиз Россия ҳудудига кираётгани маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон фуқаролари, балки Ўзбекистон ва Қирғизистондан келган муҳожирларга ҳам Россия ҳудудига киришни оммавий равишда тақиқланаётгани ҳақида хабар берилганди.

Реклама на Unews

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring