Мудофаа вазирлиги Тошкент вилояти ва пойтахт аҳолисини огоҳлантиради

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Тошкент вилояти ва пойтахт аҳолисини асосий тадбирлар режасига мувофиқ, бугун, 6 апрел куни Тошкент ҳарбий округи қўшинлари бўлинмалари иштирокида махсус-тактик ўқувлар бошланишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда вазирликнинг Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Билдирилишича, бўлинмаларнинг жанговар шайлигини янада ошириш, ўзаро уйғунлик ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳамда профессионал даражада ҳаракатланиш кўникмалари ва тайёргарлигини ҳар томонлама баҳолаш мақсадида ташкил этилган тактик ўқувларда ҳарбий округ қўшинлари бўлинмаларининг зирҳли техникалари, ҳарбий енгил зирҳли ва юк автомобилларининг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг белгиланган маршрутлари бўйича ҳаракатланиши режалаштирилган.

“Ҳарбий техникалар ҳаракати вақтида ҳайдовчиларга йўл-ҳаракати қоидалари ва ҳаракат хавфсизлигига қатъий риоя қилиш тавсия қилинади”, дейилади хабарда.

Реклама на Unews

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring