«Исроил ҳукуматининг виждонсиз сиёсати...» — Собиқ бош вазир кескин чиқиш қилди

Канада ҳукуматининг Тел-Авивга қурол сотишни тўхтатиш ҳақидаги қарорига Исроил собиқ бош вазири ва мухолифати етакчиси Яир Лапид изоҳ бериб, «ҳозирги ҳукуматнинг виждонсиз сиёсати туфайли Исроил халқаро муносабатларда таназзулни бошдан кечираётгани»ни айтди.

«Нотўғри бошқарув ва виждонсиз ҳукумат туфайли Исроилнинг халқаро муносабатлари барбод бўлаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз», деб ёзди мухолифат етакчиси.

Бир кун аввал Канада ташқи ишлар вазири Мелани Жоли «Toronto Star» газетасига берган интервьюсида Фаластин бўйича Жамоатлар палатаси (парламент қуйи палатаси) томонидан қабул қилинган таклиф мажбурий эмаслигига қарамай, Канада ҳукумати Исроилга қурол экспорт қилишни тўхтатишини айтди. Жолининг таъкидлашича, тақиқ «рамзий бўлмайди».

Реклама на Unews

Қуйи палата томонидан янгиланган таклиф матнида «Фаластин давлатини тан олиш» ибораси «Фаластин давлатини барпо этишни қўллаб-қувватлаш» ибораси ва Исроилга қурол сотиш бўлимидаги «тўхтатиб туриш» ибораси «тўхтатиб туриш ёки тақиқлаш» билан алмаштирилган. Бош вазир Жастин Трюдо ҳам тузатишга овоз берган.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring