Фарғонада туфли пошнасига тилла тишларни яшириб олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди

Қўшни давлатдан кириб келган йўловчи тилладан ишланган тишларни пошнасига яшириб олиб ўтишга уринган. Бу ҳақда Фарғона вилояти божхона бошқармаси хабар берди.

"Равот" чегара божхона пости орқали қўшни давлатдан кириб келган йўловчилардан бири оёқ кийимининг пошнасига 26 грамм оғирликдаги тилладан ишланган тишларни яширганча олиб киришга урингани фош бўлди.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring