Эрдўған 9 май куни АҚШда Байден билан учрашиши мумкин – ОАВ

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 9 май куни АҚШга бориб, у ерда америкалик мавқедоши Жо Байден билан музокаралар ўтказиши мумкин. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, “Hurriyet” газетаси хабар берди.

Нашр бу ҳақда Эрдўғаннинг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Акиф Чағатай Қилич ва АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан ўртасидаги мулоқот натижаларига асосланиб хабар бермоқда. Уларнинг суҳбатида Туркия раҳбарининг АҚШга ташрифи масаласи, жумладан, бундай сафарнинг тахминий санаси ҳам муҳокама қилинган.

Газетанинг ёзишича, режадан ташқари кечикишлар бўлмагани ва Америка маъмуриятининг дастурида сайловолди таранглигини ҳисобга олган ҳолда Эрдўғаннинг Вашингтонга ташрифи май ойининг иккинчи ҳафтасида амалга ошиши мумкин. 

Реклама на Unews

“Шу муносабат билан Эрдўған ва Байден ўртасидаги 9 май куни бўлиб ўтадиган музокараларга эътибор қаратилиши мумкин”, деб ёзади газета.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошида АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Истанбулда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг қабулида бўлиб, Яқин Шарқ ва Украинадаги можароларни муҳокама қилганди. 

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring