Бугун Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Самарқанд, Жиззах вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 23-28° илиқ, шимолда 15-20° илиқ бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-27° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12-17° илиқ бўлади.

Реклама на Unews

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring