Бразилияда содир бўлган сув тошқинлари оқибатида 29 киши ҳалок бўлди

Бразилия жанубидаги Риу-Гранди-ду-Сул штатида сув тошқинлари оқибатида камида 29 киши ҳалок бўлди, 60 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда CNN Брасил штат органларига таяниб хабар берди.

Бу ердаги 150 дан ортиқ шаҳар табиий офатдан зарар кўрган.

ОАВ маълумотларига кўра, ёмон об-ҳаво 10 миллионга яқин аҳоли истиқомат қиладиган бу штатнинг 50 та муниципалитетига таъсир қилган. Ёмғирлар давом этар экан, камида 10 минг киши уйини тарк этишга мажбур бўлди. 500 мингдан ортиқ уй сув таъминотисиз, 300 мингдан ортиқ уй электр таъминотисиз қолган.

Реклама на Unews

2 май куни Бразилия президенти Луис Инациу Лула да Силва Санта-Мария муниципалитетига келди ва у ерда Рио-Гранде-ду-Сул губернатори Эдуардо Лейте билан учрашди. Бироқ ноқулай об-ҳаво туфайли расмийлар ҳудудни текшира олмади. Бразилия қуролли кучлари Рио-Гранде-ду-Сулда жабрланганларга ёрдам бериш учун 8 та самолёт ва 600 га яқин аскар юборди.

Бразилия жанубида ёмғир 29 апрель куни бошланган. 1 май куни сув тошқини келтирган зарар туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring