Андижонда болали аёл бедарак йўқолди. Аёлнинг онаси мурожаат билан чиқди

Андижонда ёш аёл бедарак йўқолди. Аёлнинг онаси қизининг видеомурожжат билан чиқиб, уйга тезроқ қайтишини сўради. 

“Қизим Муҳайёхон, жон болам, қайт. Болларингни бағрингга ол, жон болам. Сени жуда соғиндик”, — дея мурожаат қилган онаси.

“Сизлардан илтимос, қизим уйдан чиқиб кетиб йўқолди. Изламаган жойимиз қолмади. Илтимос, кўрган-билганлар ёрдам беринглар“, - дея фуқаролардан кўмак сўрамоқда она. 

Реклама на Unews

Андижон вилояти ИИБ ҳам бедарак йўқолиб, қидирилаётган Инобидинова Мухайёхон Эркинбой қизининг  топилишида унинг яқинларига кўмак беришни сўради.

Ушбу бедарак йўқолган шахс тўғрисида бирор маълумотга эга бўлганлардан зудлик билан “102” ишонч рақамига ёки Избоскан тумани ИИБнинг 74-312-40-1274-312-26-9293-254-70-90 телефон рақамларига хабар беришингиз сўралади!

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring