“Салимбойвачча”га суд ҳукми ўқилди

Извините, на данном статье не имеет русская версия! Перейти на главной странице

Халқ орасида "Салимбойвачча" номи билан машҳур Салим Абдувалиев 6 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани судида бўлиб ўтган ёпиқ суд мажлисида Салим Абдувалиев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 248-моддаси 1-банди билан (ноқонуний қурол-яроғ сақлаш) айбдор деб топилган. Суд иши юзасидан апелляция шикояти юборилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг ўринбосари, Спорт курашлари ассоциацияси раиси Салим Абдувалиев (“Салимбойвачча”) Ўзбекистонда криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ноябрь ойида бошланган “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари давомида Тошкентнинг Файзобод даҳасида жойлашган уйидан олиб кетилган.

Реклама на Unews

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаевга кўра, Салим Абдувалиевнинг ноқонуний қурол сақлаётгани аниқланган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 248-моддаси билан иш қўзғатилган ва қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланган. 

Самый горячие новости на нашем ТЕЛЕГРАМ канале.


Написать комментарий