BIRINCHI BO'L!

Eng muhim yangiliklardan birinchi xabardor bo'ling!

Obuna bo'lish
×
Ташкент booked.net
+21...+32° C
Самарканд booked.net
+19...+31° C

Хитойда 13 ёшли болакай 1 кечада 2 та самолётни ўғирлашга уринди

2019-07-21 13:21 1272

Хитойнинг Ҳужоу шаҳрида 13 ёшли бола 2 та самолётни ўғирлашга уринди. Кейинчалик полиция томонидан қўлга олинган болакай ўз айбига иқрор бўлган.

13 ёшли болакай Хитойнинг Жежианг провинциясидаги Ҳужоу шаҳридаги дам олиш зоналаридан бирида тунда саёҳат учун мўлжалланган иккита кичик самолётни ўғирлашга уринган.

Daily Mailнинг ёзишича, бола тунда ангарга келиб, аввалига биринчи самолётни олиб, ҳавога кўтарилишга уринган. Аммо бошқарувни йўқотиб, уни тўсиққа урган. Тўқнашувдан кейин у иккинчи самолётга ўтириб, ангар ичида бир неча марта айланган ва  самолётни ташлаб кетган.

Дам олиш зонаси ходимлари ушбу ҳодисани тонг маҳали ишга келгачгина пайқашган. Улардан бири боланинг самолёт двигителининг таъмирлаш жараёнини кузатаётганини кўрганини айтган. Унинг сўзларига қараганда, болага самолёт бошқарувини ўрганиб олиши учун бир неча соат етарли бўлган.

Кейинчалик полиция томонидан қўлга олинган болакай ўз айбига иқрор бўлган. Учоқ эгалари боланинг оиласидан етказилган зарар учун 80 000 юань талаб қилишган. Бироқ оила 2 000 юандан ортиғини тўлай олмаслигини маълум қилган.

Ҳақорат орқали сиз Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексини қўпол равишда бузасиз!

Изоҳлар (0)

Изоҳ қабул қилинди

Сизнинг изоҳингиз кўриб чиқиш учун жўнатилди. Модератор тасдиғидан сўнг изоҳингиз сайтда кўринади. Раҳмат!