BIRINCHI BO'L!

Eng muhim yangiliklardan birinchi xabardor bo'ling!

Obuna bo'lish
×
Ташкент booked.net
+21...+32° C
Самарканд booked.net
+19...+31° C

ТОП-5: Энг тезкор ҳарбий самолётлар рейтинги

2019-07-17 14:44 1522

Американинг WeAreTheMighty портали ҳозирги кундаги энг тез ҳаракатланувчи ҳарбий ҳаво кемаларининг бешталигини эълон қилган. Улардан иккитаси АҚШ маҳсулоти бўлса, учтаси собиқ СССРда ишлаб чиқила бошлаган самолётлардир.

Бу хақида “Терабайт.уз”  нашри хабар бермоқда

Рўйхатнинг етакчиси – учувчисиз Boeing X-37 ҳаво кемаси бўлиб, АҚШ ҳукумати унинг хусусиятларини қаттиқ сир тутиб келади. Маълум қилинишича, у ҳатто товуш тезлигидан ҳам 16 карра тезроқ уча олади!

Иккинчи ўринни собиқ шўро ҳарбийлари ишлаб чиққан МиГ-25 самолёти банд этган. Унинг учиш тезлиги соатига 3916,8 километрга етади.

Учинчи поғонани эгаллаган АҚШ қирувчи-бомбардири F-15E Strike Eagle ҳам анча эски модел – уни 1986 йили ишлаб чиқишган. Мазкур самолёт 3060 км/соат тезликда ҳаракатлана олади.

Рейтингдаги тўртинчи қатордан яна ўша СССРнинг қирувчи-тутувчи МиГ-31 ҳарбий самолёти жой олган. Нисбатан кичикроқ баландликдаги парвозида у 1500 км/соат, юқори баландликда эса 3400 км/соатлик тезликка эриша олади.

Охирги ўринни эса оғир қирувчи – Су-27 самолёти эгаллаган. 11 километрлик баландликда унинг тезлиги 2500 км/соатга етади.

Ҳақорат орқали сиз Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексини қўпол равишда бузасиз!

Изоҳлар (0)

Изоҳ қабул қилинди

Сизнинг изоҳингиз кўриб чиқиш учун жўнатилди. Модератор тасдиғидан сўнг изоҳингиз сайтда кўринади. Раҳмат!