BIRINCHI BO'L!

Eng muhim yangiliklardan birinchi xabardor bo'ling!

Obuna bo'lish
×
Ташкент booked.net
+21...+32° C
Самарканд booked.net
+19...+31° C

Протеин бепуштликка олиб келадими? Ҳабибулла Низомов жавоб берди (видео)...

2019-06-22 23:05 1717

Тошкент шаҳар бодибилдинг ва фитнес федерацияси президенти Ҳабибулла Низомов «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди.

Ҳабибулла Низомов суҳбат давомида спорт озуқаси бўлган протеин, унинг фойдали ва зарарли оқибатлари ҳақида гапириб берди.

Протеин бу – оқсил. У ҳеч қандай дори воситаси эмас. Оқсил биз истеъмол қилаётган барча овқатимизда бор. У инсон организми учун жуда керакли нарса. Оқсил сут зардобидан олинади. «Протеин ичиб шишиб кетди», «Протеинсиз шуғулланяпман» деган гапларни гапиришади. Протеинсиз машғулот қилиш учун гўшт, тухум ва сутли маҳсулотларни емаслик керак. Протеинсиз бўлмайди. Бизда ишлаб чиқарилаётган ёки четдан кириб келаётган протеинлар сут зардобидан тайёрланади. «Порошок» шаклига келтирилган бўлади, ундан максимал даражада углевод ва ёғлар олиб ташланиб, оқсилнинг ўзи қолдирилади. Спортчи машғулотдан кейин у нарсани ичса, тез тикланади. Протеин шунинг учун ўйлаб топилган нарса. Унинг ҳеч қандай салбий томонлари йўқ.

Ўзимиз ҳам протеинлар ишлаб чиқарамиз. Кўпчилик «Протеин ичгандим, менга зарар қилди» деб айтади. Халқ ичида бепуштликка олиб келади каби гаплар юради. Бунинг умуман алоқаси йўқ. Ҳаттоки болалар озуқаси ҳам протеиндан қилинади. Шунинг учун ҳам унинг ҳеч қанақа зиёни йўқ. Ишончли ва тоза протеин бўлса, бемалол истеъмол қилиш мумкин. Оддий инсон йўқотадиган калорияни спортчи спорт залда бир соатда йўқотади. Барча энергиясини сарфлаб бўлгач, қайта ўзига келиши учун албатта, протеин истеъмол қилиши керак. Агар протеин истеъмол қилмаса унинг машғулоти самарасиз бўлади. Протеинни шуғулланмасдан истеъмол қилса, ҳеч қандай фойдаси йўқ. Агарда шуғулланиб ичадиган бўлса, чиройли қоматга эга бўлиш мумкин.

Ҳабибулла Низомов, Тошкент шаҳар бодибилдинг ва фитнес федерацияси президенти

Ҳақорат орқали сиз Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексини қўпол равишда бузасиз!

Изоҳлар (0)

Изоҳ қабул қилинди

Сизнинг изоҳингиз кўриб чиқиш учун жўнатилди. Модератор тасдиғидан сўнг изоҳингиз сайтда кўринади. Раҳмат!