BIRINCHI BO'L!

Eng muhim yangiliklardan birinchi xabardor bo'ling!

Obuna bo'lish
×
Ташкент booked.net
+21...+32° C
Самарканд booked.net
+19...+31° C

Самарқандда Тош асрига доир ноёб ашёлар топилди!

2019-12-02 11:55 411

Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Дўстлик маҳалласи ҳудудидаги Aламли қишлоғи фуқароси Норпўлат Тўқбоев мурожаати юзасидан Самарқанд давлат университетининг археология кафедраси мудири Нормаҳаммад Холматов раҳбарлигида археологик гуруҳ ташкил этилди.

Гуруҳ аъзолари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси археологик тадқиқодлар институти катта илмий ходими Aзбиддин Холматов, магистрант Йўлдошхон Исаев белгиланган манзилда бўлиб, инсоният тарихининг тош асрига оид то буюм топиб олинган жойда текширув ишларини амалга оширишди. Бу ҳақда Zarnewz хабар берди.

Натижада Aламли қишлоғидаги Ўрта ҳовуз манзилида "Мезолит-неолит" ёдгорлигини аниқлашга эришилди. Ушбу ҳудудда ер сатҳидан 3 дона тош буюм, яъни тош ўзаги, қирғич қурол, қайроқтош бўлаги топилди. Шунингдек, макон жойлашган сой ён дараларидаги қоятошларда ўйиб чизилган қадимий расмлар ҳам борлиги аниқланди.

Бундан кўринадики, Пайариқ тумани ерлари одамзод томонидан тош асридан буён ўзлаштирилиб келинган. Келгусида бу ёдгорлик маконида қазилма ишларини амалга ошириш, қоятош расмларини ўрганиш, қўшни сойларда ҳам археологик қидирув ишларини амалга ошириш мақсадга мувофиқ.

Ҳақорат орқали сиз Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексини қўпол равишда бузасиз!

Изоҳлар (0)

Изоҳ қабул қилинди

Сизнинг изоҳингиз кўриб чиқиш учун жўнатилди. Модератор тасдиғидан сўнг изоҳингиз сайтда кўринади. Раҳмат!