BIRINCHI BO'L!

Eng muhim yangiliklardan birinchi xabardor bo'ling!

Obuna bo'lish
×
Ташкент booked.net
+21...+32° C
Самарканд booked.net
+19...+31° C

Донаси 2,1 млн $! Zolgensma – дунёдаги энг қиммат дори нимани даволайди?

2019-05-28 03:25 3083

Швейцариянинг "Novartis" фармацевтика компанияси дунёдаги энг қиммат дорини ишлаб чиқарди. Zolgensma деб аталувчи бу дори умуртқа мушаги атрофиясини даволайди.

Умуртқа мушаги атрофияси билан туғилган болаларни илк ҳафтадаёқ ген терапияси билан даволайдиган ушбу дори 2 125 000 АҚШ доллари туради. Компаниянинг айтишича, бугунги кунгача 150 бемор клиник синовлар ва турли дастурлар орқали ушбу дорини қабул қилган. Лекин улардан фақат 21 тасининг натижаси эълон қилинаган. Улардан 19 таси бошини қимирлата бошлаган ва ўтира олмоқда. 1 беморни эса сақлаб қолиш имкони бўлмаган, яна 1 бемор эса тажрибадан воз кечган. 

Кейинги йилларда турли ирсий касалликларни даволашда ген терапияси методларига эътибор кучаймоқда. Ген терапияси орқали касалликка сабаб бўлувчи ген ўрнига ҳужайрага унинг ўрнини босувчи ген киритилади ёки касал ген “ўчириб қўйилади”. Ген терапияси ўта оғир, тузалиши деярли имконсиз касалликларни, дейлик, гемофилия, лейкемияни даволаш учун янгича усул сифатида таклиф қилинса-да, аммо етарлича оммалашмаган.

Muhim xabarlar!:

Янгиликлар архиви:

MonTueWedThuFriSatSun
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930

Янгиликлар расмларда