BIRINCHI BO'L!

Eng muhim yangiliklardan birinchi xabardor bo'ling!

Obuna bo'lish
×
Ташкент booked.net
+21...+32° C
Самарканд booked.net
+19...+31° C

Илон Маск: Starlink юлдошли интернети бир йилдан кейин ишга тушади! Бу нима ўзи?

2019-05-22 21:37 1932

Фото: youtube.com

Space X компанияси Ер орбитасига сўнги авлод Starlink интернет тизими ишлаши учун 12 000 га яқин сунъий юлдошни учирмоқчи. Уларнинг дастлабки 60 тасини ўтган хафтада самога олиб чиқмоқчи эди, лекин мессия икки марта хам қолдирилди. Биринчи марта ёмон об-хаво туфайли, иккинчи марта эса дастурий таъминотдаги хатолик туфайли қолдирилди. Илон Маск учун одатий бўлган бу муваффақиятсизликка қарамай, у юлдошли интернет 2020 йилда ишга тушишига ишонмоқда. Бу учун эса компания барча спутникларни фазога олиб чиқиши хам шарт эмас.

Маскнинг сўзларига кўра, Starlink 1000 га яқин сунъий юлдош билан, хаттоки самолёт ва кемалар каби катта тезликда харакатланадиган транспорт воситаларини хам бошқара олади. Лекин дастлабки режалаштирилган парвозлардаги муаммоларга қарамай, компания шу миқдордаги сунъий юлдошларни кейинги 12 ой ичида орбитага олиб чиқмоқчи. Қолган аппаратлар эса 2027 йилгача олиб чиқилади.

Хозирда Ер атрофида 2 000 га яқин хар хил компаниялар ва давлатларга тегишли бўлган сунъий юлдошлар бор. Лекин SpaceX бу қадар катта миқдорда сунъий юлдошларни олиб чиқиш  орқали бутун Ер орбитасини ўраб олмоқчи.

Мен ўйлайманки, агар хаммаси режадагидек кетса, 1,5-2 йил ичида орбитда SpaceX га тегишли бўлган жуда кўплаб аппаратлар бўлади, яъни жуда кўпчилик спутниклар бизга тегишли бўлади – деди Илон Маск.

Тахминларга кўра, Starlink юлдошли интернети орқали сониясига 1 терабайтгача хажмдаги маълумот алмашиниши мумкин. Бу эса бир вақтнинг ўзида минглаб одамларга 4К тиниқликдаги видеони кўришга имкон беради.

Ҳақорат орқали сиз Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексини қўпол равишда бузасиз!

Изоҳлар (0)

Изоҳ қабул қилинди

Сизнинг изоҳингиз кўриб чиқиш учун жўнатилди. Модератор тасдиғидан сўнг изоҳингиз сайтда кўринади. Раҳмат!