BIRINCHI BO'L!

Eng muhim yangiliklardan birinchi xabardor bo'ling!

Obuna bo'lish
×
Ташкент booked.net
+21...+32° C
Самарканд booked.net
+19...+31° C

Ўзбекистон вакили БМТ мажлисида раислик қилди

2019-09-30 14:27 570

2019 йилнинг 28 cентябр куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йорк шаҳридаги қароргоҳида Ўзбекистоннинг Доимий вакили Бахтиёр Ибрагимов БМТ Бош Ассамблеясининг 74-сессияси Умумий мунозаралар ялпи мажлисида раислик қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.

4 июнь куни БМТ Бош Ассамблеяси 73-сессиясида Ўзбекистон илк бор сессия раиси ўринбосари лавозимига сайланган ва мазкур вазифада 74-сессия якунланадиган 2020 йилнинг сентябр ойигача фаоилят юритади.

Ўзбекистоннинг БМТ Бош Ассамблеясининг 74-сессияси раиси ўринбосари лавозимига сайланиши мамлакатимизнинг турли соҳалардаги, жумладан Бош Ассамблея томонидан Марказий Осиё бўйича ҳамда маърифат ва диний бағрикенглик бўйича тарихий қарорлар қабул қилиниши, БМТ шафелигида Оролбўйи учун Кўпшерикликдаги Траст фонд ташкил қилиниши бўйича саъй-ҳаракатларининг халқаро миқёсда тан олинишидан дарак беради.

Ҳақорат орқали сиз Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексини қўпол равишда бузасиз!

Изоҳлар (0)

Изоҳ қабул қилинди

Сизнинг изоҳингиз кўриб чиқиш учун жўнатилди. Модератор тасдиғидан сўнг изоҳингиз сайтда кўринади. Раҳмат!