BIRINCHI BO'L!

Eng muhim yangiliklardan birinchi xabardor bo'ling!

Obuna bo'lish
×
Ташкент booked.net
+21...+32° C
Самарканд booked.net
+19...+31° C

Гулнора Каримовани "поддержка" қилган артистлар Зўр Тв да тақиққа тушди!

2019-07-21 02:32 4425

Бир нечта артист Гулнора Каримовага муҳаббат изҳор этгани сабабли норасмий тақиққа тушди. Бу ҳақида Озодликга таяниб таяниб "Минбар" нашри хабар бермоқда.

Хусусан, Зўр ТВ хусусий телеканали 12-июлдан бошлаб хонанда Жаҳонгир Позилжоновни “Хонтахта” ва “Божалар community” кўрсатувлари, қизиқчи Ҳалима Иброҳимовани эса “Ситро шоу” кўрсатуви бошловчилигидан четлатди.

ЗўрТВ кўрсатувларидан хонандалар Райҳон Ғаниева ва Зийода Қобилованинг қўшиқлари ҳам олиб ташланган.​

Нашр манбаларининг айтишича, телебошловчиларни теледастурлардан четлатишга, хонандаларнинг қўшиқларини эфирдан олиб ташлашга телеканал раҳбарияти “оғзаки буйруқ” берган. Ўз навбатида, раҳбариятнинг бундай қарорга келишига “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан "опа"сини соғинган артистларга қўйилган “норасмий тақиқ” сабаб бўлган. Бу чоралар вақтинчалик бўлиши мумкин.

24 – 25-июн кунлари ижтимоий тармоқларда ўзбек шоу бизнесининг айрим таниқли намояндалари биринчи президентнинг қамоқдаги қизи Гулнора Каримованинг яқин кунларда озодликка чиқишини сўраб дуо қилиш ва мадҳ этишга киришган эди.

"Сизни соғиндик. Тезроқ эсон-омон оилангиз бағрига қайтишингизни тилаб қоламиз¸ сиҳат-саломатлик тилаймиз"¸ – деб ëзган эди “Божалар” гуруҳи солисти Жаҳонгир Позилжонов Гулнора Каримова билан бирга тушган суратини қўйиб.

Жамоатчилик артистларнинг бу кампанияси одамларни Гулнора Каримованинг озодликка чиқишига тайëрлаш ва бу эҳтимолга ижобий муносабатни шакллантириш учун уюштирилган деб қабул қилган.

Muhim xabarlar!:

Янгиликлар архиви:

MonTueWedThuFriSatSun
12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

Янгиликлар расмларда